22.07.2023 13:04 Электрон сигареталар инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли ALMATY. Kazinform – Электрон сигареталар оддий сигаретлар каби саломатлик учун зарарли. Уни тамаки маҳсулоти деб ҳам аташ мумкин. Бу ҳақда Алмати шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гауҳар Каткенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.07.2023 21:10 Хитой фуқароси самолёт бортида тамаки чеккани учун жаримага тортилди KÓKSHETAÝ. Кazinform - Алмати ва Кўкшетау ўртасидаги рейс етиб келганидан сўнг Qazaq Air авиакомпанияси вакиллари йўловчини олиб чиқиб, Кўкшетау аэропортининг полиция бўлими ходимларига топширди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kz га таяниб.
21.07.2023 14:52 Рауан Кенжеханули «Қозоқ тили» халқаро жамияти президенти этиб сайланди ASTANA. Kazinform – Халқаро «Қозоқ тили» жамияти» жамоат бирлашмасига янги президент сайланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.07.2023 15:14 Қозоғистонда ярим млн киши манзилли ижтимоий ёрдам олади ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён 98,8 минг оилада 517,9 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 67,3 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform.
19.07.2023 18:15 Қозоғистонда 30 йилдан ортиқ иш стажига эга нафақаҳўрлар қанча пенсия олади ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён республика бюджетидан пенсияларни тўлаш учун 1 триллион 649 миллиард тенге, жумладан, базавий пенсия – 506,3 миллиард тенге, бирдамлик пенсияси – 1 триллион 142,7 миллиард тенге йўналтирилди, дея хабар беради Kazinform.
17.07.2023 19:50 Қозоғистон аҳолиси сони 20 миллионга яқинлашди ASTANА. Кazinform – 2023 йил 1 июнь маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сони 19 миллион 879 минг кишини ташкил этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.07.2023 18:57 Қозоғистон аҳолиси орасида ихтиёрий пенсия бадаллари тобора оммалашиб бормоқда ASTANА. Кazinform - Жорий йилнинг январ-май ойларида ихтиёрий пенсия бадаллари (ИПБ) ҳажми 899,1 миллион тенгени ташкил этди. Бу бутун 2021 йил ва унинг олдинги йилларидагидан кўп, деб хабар беради Кazinform мухбири.
14.07.2023 14:56 Қозоғистонда янги автомобиллар сони ортиб бормоқда ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда автомобиллар сони бир йил ичида 8,4 фоизга ўсиб, жорий йилнинг апрель ойи охирида 4,1 миллионтага етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
14.07.2023 12:11 Қозоғистонлик ёш ижрочи «Витебск» болалар танловининг Гран-присини қўлга киритди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ёш ижрочи Шерхан Аристан «Витебск» XXI Халқаро болалар мусиқа танловининг Гран-присини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform БЕЛТА агентлигига таяниб.
13.07.2023 11:07 Алматида 22 минг бола Марказий боғдаги аттракционлардан бепул фойдаланиши мумкин ALMATY. Кazinform - Ёзги таътилда Алмати шаҳри ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун Марказий маданият ва истироҳат боғидаги аттракционлардан бепул фойдаланиш масаласини ҳал қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
12.07.2023 19:15 Қозоғистонда биринчи ярим йилликда 440 мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди ASTANА. Кazinform - Жорий йилнинг биринчи ярмида 440 мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
12.07.2023 08:04 Астанада энг яхши оила аниқланди ASTANА. Кazinform – Пойтахтда «Мерейлі отбасы» миллий кўрик-танловининг шаҳар босқичи якунланди, дея хабар беради Кazinform пойтахт ҳокимлиги сайтига таяниб.
11.07.2023 08:10 Instagram ва Threads аккаунтларини қандай ўчириш мумкин ASTANA. Кazinform - Ижтимоий тармоқлар замонавий дунёнинг ажралмас қисмига айланди. Улар миллионлаб одамларнинг ҳаётига мустаҳкам кириб борган. Аммо, баъзида шундай бўладики, одам ижтимоий тармоқларда соатлаб онлайн ўтиришдан чарчайди ёки у бошқа сабабларга кўра профилни ўчиришни хоҳлайди. Баъзида зарур тугмани топиш унчалик осон эмас. Instagram аккаунтини қандай ўчириш бўйича батафсил кўрсатмаларни Каzinform мухбирининг материалида ўқишингиз мумкин.
10.07.2023 20:55 Threads иловаси бир ҳафта ичида рекорд даражадаги 100 миллион фойдаланувчига эришди SAN-FRANCISCO. Кazinform – Янги Threads иловасидан фойдаланувчилар сони бор-йўғи бир ҳафта ичида 100 миллиондан ошди, яъни у ҳатто ChatGPT чат-ботидан ҳам тезроқ тарқалмоқда, деб хабар беради Кazinform The Vergeга таяниб.
10.07.2023 12:05 Қозоғистонда пойтахт кунида 1000 нафар чақалоқ дунёга келди ASTANА. Кazinform – Пойтахт кунида Қозоғистонда 1000 нафар чақалоқ дунёга келди, улардан 505 нафари қиз ва 495 нафари ўғил болалар, жумладан, 8 жуфт эгизаклар, дея хабар беради Каzinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
07.07.2023 09:42 Қозоғистонда Жаҳон «Аудариспақ» федерацияси ташкил этилди ALMATY. Kazinform – Алматида Жаҳон аудариспақ федерацияси ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига таяниб.
04.07.2023 21:12 Россиялик тадбиркор: Қозоғистонда рақамлаштириш даражаси юқори ASTANА. Каzinform – Россиянинг «RTVI Новости» сайтига интервью берган россиялик тадбиркор ва инвестор Сергей Гришин Қозоғистонда бизнес юритиш самарадорлиги ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
03.07.2023 19:14 Қозоғистонда санаторий ва курортга қандай йўлланма олиш мумкин ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги санаторий-курортга йўлланмани қандай олиш кераклигини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
03.07.2023 17:04 Туркистон вилоятининг ўн икки қишлоғи аҳолиси спиртли ичимликлар ва сигареталардан воз кечди TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида аҳолиси алкоголь ва сигаретадан бутунлай воз кечган бир қишлоқ пайдо бўлди, у ер аҳолиси ажрашишни ҳам тўхтатган, дея хабар беради Кazinform «Хабар 24»га таяниб.
02.07.2023 12:22 50 ёшдан ошган аёллар қандай тиббий текширувлардан ўтиши керак ASTANA. Kazinform - Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия қилади. Бундай кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Бу ҳақда Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.