21.11.2022 09:33 Сайлов куни Қозоғистонда 634 нафар чақалоқ дунёга келди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда президентлик сайлови куни 634 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
18.11.2022 21:15 Қозоғистон меҳнат бозорида энг камёб мутахассислар номи эълон қилинди ASTANA. Кazinform - HeadHunter Кazakhstan 2022 йилда қайси мутахассислар етишмаётгани ва қайсилари кўп бўлгани таҳлилини тайёрлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.11.2022 21:40 Туғилиш даражаси бўйича Қозоғистонда бу йил яна бир рекорд қайд этилиши мумкин ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги уч йилда 1,5 миллионга яқин бола туғилди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.11.2022 14:32 Оила масаласи билан боғлиқ докторлик диссертацияси ишларини кенгайтириш керак – ҚР Президенти Администрацияси раҳбари ўрибосари ASTANA. Кazinform - Оилани мустаҳкамлаш ва демография масалаларига оид докторлик диссертацияси ишларини кенгайтириш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Аида Балаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
17.11.2022 12:12 Қозоғистонда кўп болали оилаларга болалар сонига қараб қанча нафақа тўланади ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён кўп болали оилалар учун бериладиган давлат нафақалари билан ўртача 496,6 минг оила қамраб олинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб хабар беради.
16.11.2022 13:21 Жорий йилда қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотган ойлаларга 364 млрд тенгедан ортиқ нафақа тўланди ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 10 ойида қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалари кўринишида 364 миллиард тенгедан ортиқ маблағ тўланди. 2022 йил октябр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 28,3 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан 8,4 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
15.11.2022 11:51 Қозоғистонда пенсиянинг ўртача миқдори 108 993 тенгени ташкил қилади ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 1 ноябрида пенсия тўловларининг ўртача миқдори (базавий пенсия тўловини ҳисобга олган ҳолда) 108 993 тенгени ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
14.11.2022 21:20 Қозоғистонда «Хавфсиз янги йил» аксияси ўтказилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Хавфсиз янги йил» акциясини ўтказмоқчи, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
11.11.2022 15:15 Қозоғистонда қанча корхонани ёшлар бошқармоқда ASTANA. Кazinform – Жорий йилнинг 1 октабр ҳолатига кўра, мамлакатда 100 фоиз 29 ёшгача бўлган ёшларга тегишли бўлган ишлаётган юридик шахслар сони 34,2 мингтага етди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
11.11.2022 13:34 Қозоғистон аҳолиси деярли 19 700 минг кишига етди ASTANA. Kazinform – ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 1 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 19 691,9 минг кишини ташкил этади. Уларнинг 12 151,7 минг нафари (61,7 фоизи) шаҳар аҳолиси, 7 540,2 минг нафари (38,3 фоизи) қишлоқ аҳолисидир, дея хабар беради Kazinform.
09.11.2022 10:52 Жанаўзенда 204 кишига қайтаримсиз грантлар берилди AQTAÝ. Kazinform – Бу йил Жанаўзен шаҳрида қайтарилмайдиган грантлар бўйича жами 204 кишига бюджетдан маблағ ажратилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
08.11.2022 14:28 Икки йилда Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 65 фоизга ошади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги энг кам иш ҳақини (ЭКИ) белгилашнинг янги методологиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузди. Ушбу методология ЭКИ миқдорини босқичма-босқич ошириш имконини беради.
08.11.2022 13:51 Радикал оқимларга, диний сепаратизмга орамизда ўрин йўқ – Тоқаев ATYRAU. Kazinform – Қозоғистонда тинчлик ва барқарорлик тарафдори. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Атирау вилояти жамоатчилиги билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
06.11.2022 12:55 Аравачада рақсга тушадиган йигит: қийинчиликларни ҳаётга бўлган иштиёқим енгиб чиқди SHYMKENT. Кazinform – Чимкент шаҳрида ногиронлар аравачасида рақсга тушиб, дунёни лол қолдирувчи ўзгача инсон яшайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
04.11.2022 20:40 Келгуси йил Астана куни байрами муносабати билан дам олиш кунлари жадвали ўзгаради ASTANA. Кazinform - Келгуси йил 1 июл шанба иш куни, 7 июл, яъни жума куни дам олиш куни бўлиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
03.11.2022 08:15 Астанада ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади ASTANA. Kazinform – 3 ноябр куни ёшлар учун навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
02.11.2022 12:33 «Қозоғистон халқига» жамғармаси яна бир болакайга экзоскелет совға қилди ASTANA. Kazinform - «Қозоғистон халқига» жамғармасининг хайрия дастури доирасида фалаж касаллигидан азият чекувчи учинчи болага экзоскелет ҳадя қилинди. Қурилма ёрдамида 11 ёшли Санжар Серик уйда мушакларини ривожлантиради ва юришни ўрганади, деб хабар беради Kazinform.
02.11.2022 10:09 Қозоғистонда иш билан банд бўлганлар сони 9,3 млн кишини ташкил этади – статистика ASTANA. Kazinform – 2021 йилда 15 ва ундан катта ёшдаги ишчи кучи сони 9,3 миллион кишини ташкил қилади. Бу умумий аҳолининг 69,3 фоизини (2020 йилда 69,2 фоиз) ташкил этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
28.10.2022 07:12 Астанада дам олиш кунлари яна бир қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ўтказилади ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида 29-30 октябр кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги қишлоқ хўжалиги ярмаркасида Ақмола вилояти ишбилармонлари ўз маҳсулотларини намойиш этади, дея хабар беради Kazinform пойтахт маъмурияти расмий сайтига таяниб.
27.10.2022 09:33 Миллий байрам куни Манғистауда 51 нафар чақалоқ дунёга келди AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятида 25 октябр – Республика куни 51 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Манғистау вилоят Она ва бола маркази директори ўринбосари Роза Баданова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.