Женевада Қозоғистон раислигида Жаҳон савдо ташкилоти 12-чи Вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда
14 Июнь 17:00

Женевада Қозоғистон раислигида Жаҳон савдо ташкилоти 12-чи Вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Глобал таъминот занжирининг узилиши, иқлим ўзгариши, ривожланаётган мамлакатларда аҳоли сонининг кўпайиши озиқ-овқат хавфсизлигини янада долзарб қилиб қўйди, дея хабар беради Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб.

«Дунёнинг барча мамлакатлари озиқ-овқат нархларининг кескин ўсишини бошдан кечирди ва савдо чекловлари озиқ-овқат етишмайдиган минтақалар учун вазиятни янада оғирлаштиради. Бу мавзу Женевада Қозоғистон раислигида бўлиб ўтаётган ЖСТнинг 12-чи Вазирлар конференциясида муҳокама қилинди», — дейилади агентлик хабарида.

Бу ҳақда Қозоғистон делегацияси раҳбари, Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов таъкидлади. Ушбу қарор, ҳаттоки бундай маҳсулотларни айрим давлатлардан ташқарига олиб чиқиш бутунлай тақиқланган тақдирда ҳам, жабрланган ҳудудларга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича гуманитар дастурларни амалга ошириш имконини беради.

«Мен ЖСТга аъзо барча давлатларни Қозоғистондан ўрнак олишга ва ушбу анжумандан глобал озиқ-овқат инқирозини ҳал қилишга имкон берадиган аниқ натижалар билан ўз мамлакатларига қайтишга чақираман», - деди Бақит Султанов.

Эслатиб ўтамиз, ЖСТ вазирларининг 12-чи конференцияси жаҳон савдо сиёсатидаги муҳим воқеа бўлиб, Женевада 15 июнга қадар давом этади.

Янгиликлар

Архив