Жезқазған-Қизилўрда йўли қурилишига маҳаллий компаниялар жалб қилиниши керак – ҚР Бош вазири

Автор:  
Бекабат Узаков
14 Апрель, 15:28

Жезқазған-Қизилўрда йўли қурилишига маҳаллий компаниялар жалб қилиниши керак – ҚР Бош вазири

ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Улитау вилоятига ташрифи чоғида Жезқазған-Қизилўрда автомобил йўли қурилишига имкон қадар маҳаллий компанияларни жалб этиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Энди биз устувор йўналиш сифатида Жезқазған – Қизилўрда автомобил йўлини қуришимиз керак. Бунинг учун тегишли маблағ ажратилмоқда. Дастлабки 65 километри жорий йилда фойдаланишга топширилиши керак.

Умуман олганда, биз давлат аҳамиятига молик йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни устувор йўналиш сифатида молиялаштирмоқдамиз», — деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, жорий йилда бу мақсадда 420 миллиард тенгега яқин маблағ ажратилиб, 3,6 минг километр йўл таъмирланади.

«Улар орасида Жезқазған-Қизилўрда йўли бор. Ўйлаймизки, бу йўл ишга туширилса, умуман, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига туртки бўлади. Бу ишларга имкон қадар маҳаллий корхоналарни жалб қилиш керак», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай




Мавзуга оид