NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йил бошидан бери олти ой ичида 2,8 минг киши хорижга дам олишга кетган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
«2022 йилнинг биринчи ярмида 2 814 минг киши хорижга дам олишга кетган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,7 фоизга кўпдир», - дейилади хабарда.
Бироқ, бу пандемиядан олдинги кўрсаткичлардан пастроқ. Масалан, 2019 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда яшовчи 4,9 миллион киши хорижда дам олди.
«Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизга келган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган. Бу кўрсаткич 132,5 фоизга ўсиб, 1284 минг кишини ташкил этди», - дейилади статистик маълумотда.
Бу ерда ҳам карантиндан олдинги кўрсаткичлар анча юқори эди. Хусусан, 2019 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга 3,8 миллион сайёҳ келган.
«Ички туризм бўйича 2021 йилнинг шу даврига нисбатан дам олувчилар сони 26,8 фоизга ошган. Жорий йилнинг январ-июн ойларида мамлакатимизда дам олувчилар сони 2679 минг нафарни ташкил этди. Қайд этиш жоизки, бу кўрсаткич 2019 йил даражасига қайтмоқда.
Биринчи ярим йилликда 1167,8 минг нафар маҳаллий ва 166,6 минг нафар хорижий дам олувчилар курорт ҳудудларига ташриф буюрди», - дейилади ҚР Миллий статистика бюроси хабарида.
Фото: 24minus.ru