Жорий йилда Қозоғистон бўйлаб 15 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
17 Февраль, 17:42

Жорий йилда Қозоғистон бўйлаб 15 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади

ASTANA. Kazinform – жорий йилда 15 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили мамлакатимизда 15 миллион квадрат метр майдонни эгаллаган 130 мингдан ортиқ турар-жой ва хонадонлар қурилди. Уй-жой қурилишига киритилган сармоялар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошиб, 2,9 трлн тенгега етди», — деди Р. Скляр Сенатда «Самарали минтақавий сиёсат – мамлакат барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосидир» мавзуидаги парламент эшитувида.

Унга кўра, жорий йилда 15 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов