ЖССТ: «Дельта» ва «омикрон» гибридлари лаборатория хатоси туфайли пайдо бўлган бўлиши мумкин
11 Январь 14:55

ЖССТ: «Дельта» ва «омикрон» гибридлари лаборатория хатоси туфайли пайдо бўлган бўлиши мумкин

NEW YORK. TASS –Kazinform -Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эксперти Мария ван Керхове «дельта» ва «омикрон» коронавирус штаммларининг тахминий гибридини лаборатория хатоси натижасида юзага келиши мумкинлигини тахмин қилди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.

«Дельтакрон» штамми секвенция пайтида ифлосланиш натижасида юзага келган бўлиши мумкин», деб ёзди Керхове ўзининг Тwitter аккаунтида.

Мутахассис «дельтакрон» атамасини «флурона» ёки «флурон» каби турли вирусларнинг бир вақтнинг ўзида айланиши сифатида қўлланмасликни сўради, чунки унинг сўзларига кўра, улар «вируслар ёки штаммларнинг комбинациясини англатади ва бу содир бўлмайди» .

Керхове коронавирус ва гриппга қарши эмлашни, масофани сақлашни, ниқоб кийишни, оломондан сақланишни ва биноларни мунтазам равишда вентиляция қилишни тавсия қилди.

Шанба куни Кипр университетининг Биотехнология ва молекуляр вирусология лабораторияси раҳбари Леонтиос Кострикиснинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган тадқиқот гуруҳи оролда «дельта» ва «омикрон» штаммлари гибриди бўлган коронавируснинг янги вариантини топди. Тадқиқотчилар янги штаммга «дельтакрон» деб ном беришди.


Янгиликлар

Архив