ЖССТ: Вакцина бутун дунё бўйлаб адолатли ва тенг тақсимланса, пандемия тугаши мумкин
3 Январь 11:32

ЖССТ: Вакцина бутун дунё бўйлаб адолатли ва тенг тақсимланса, пандемия тугаши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус, агар дунёда вакциналарни тақсимлашда адолатсизлик ва тенгсизликлар бартараф этилса, 2022 йил коронавирус пандемиясининг сўнгги йили бўлиши мумкинлигини айтди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Гебрейсус ўзининг янги йил табригида «Омикрон» ковиднинг янги версияси пайдо бўлишини ҳаддан ташқари миллатчилик ва айрим мамлакатлардаги вакциналар захирасининг ортиқчалиги билан богғлади. ЖССТ дунёнинг энг бой мамлакатларини ўз фуқароларига учинчи вакцинани таклиф қилгани учун бир неча бор танқид қилган ва кўплаб минтақаларда аҳолининг муҳим қисми ҳатто вакцинанинг биринчи дозасини ҳам олмаган.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, адолат тамойили қанчалик узоқ бузилса, олдиндан прогноз қилиш мумкин бўлмаган вируснинг кейинги ўзгариши хавфи шунчалик юқори бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, вируснинг янги мутацияси у фаол равишда тарқалиб, дунёнинг турли бурчакларида кўпроқ одамлар юқтирганда юзага келади. «Омикрон»нинг авж олиши бутун дунё бўйлаб касалланишлар сонининг кескин ўсишига олиб келди, аммо дастлабки маълумотларга кўра, ушбу штаммни юытирганлар бутун дунё бўйлаб касалхоналарда камроқ учрайди.

Янгиликлар

Архив